Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нигериядаги мактабдан қарийб 300 қиз ўғирлаб кетилди

Нигериядаги мактабдан қарийб 300 қиз ўғирлаб кетилди

Фото: TEMILADE ADELAJA / Reuters

Нигерия шимолидаги Жангебе шаҳрида бир гуруҳ қуролланган кишилар қизлар ўқийдиган давлат ўрта мактаб-интернатининг 300 дан ортиқ ўқувчисини ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда ушбу мактаб ходимларига асосланиб ТAСС хабар берди.

Уларнинг сўзларига кўра, одамлар тунги соат бирларда мактаб-интернат биносига йўлтанламас ва мотоциклларда келишган. Ҳужум қилувчилар давлат хавфсизлик хизмати кийимида бўлишган. Кейин улар мактаб ўқувчиларини кўчага чиқишга мажбур қилишган ва уларни машиналарга жойлаштиришган.

Одам ўғирлаш факти маҳаллий ҳокимият томонидан тасдиқланди.

Замфара штати губернатори вакилининг сўзларига кўра, болалар ўғирланган. Лекин у олиб кетилганларнинг аниқ сони ва улар қаерга олиб кетилиши мумкинлигини айтмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг