Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода кучли шамол 4,7 мингдан зиёд дарахтни илдизи билан қўпориб ташлаган - Экология бошқармаси

Бухорода кучли шамол 4,7 мингдан зиёд дарахтни илдизи билан қўпориб ташлаган - Экология бошқармаси

Фото:«Ekolog.uz»

Жорий йил 27 апрел куни Бухорода бўлган кучли шамол сабабли шаҳар ва туманлар ҳудудларида шикаст кўрган дарахтлар сонига аниқлик киритилди.

Бу ҳақда Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Бунда шаҳар ва туман инспекторлари саййи-ҳаракати билан вилоят бўйича 43 411 туп мевали ва манзарали дарахтлар шикаст кўргани аниқ бўлди. Булардан 21 877 туп дарахт манзарали бўлса, 21 524 тупи мевали дарахтлар бўлган.

Шунингдек, илдизи билан қўпорилган дарахтлар сони 4 739 тани ташкил қилиб, 1892 таси манзарали ҳамда 2847 таси мевали дарахтлардир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг