Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда боғча мудираси ўз жонига қасд қилди

Андижонда боғча мудираси ўз жонига қасд қилди

Фото:«Islom.uz»

Андижон вилояти Балиқчи туманидаги мактабгача таълим муассасаси мудираси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарни Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.  Яъниким, шу йилнинг 4 май куни соат 15.00 чамасида мудира яшаш хонадонида ўзини осиб, ўз жонига суиқасд қилиши ортидан туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч бўлимига ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича суд-тиббий экспертизаси ҳамда  вилоят мактабгача таълим бошқармасига хизмат текширувлари тайинланган, терговга қадар текшириш ҳаракатлари давом этирилмоқда.

Мудиранинг ўз жонига қасд қилиши сабабларига оид урчиган гап-сўзларга ойдинлик киритилган ҳолда ҳуқуқий баҳо берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг