Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда давлатга катта зарар келтирган майнинг-ферма фош этилди

Андижонда давлатга катта зарар келтирган майнинг-ферма фош этилди

Фото: Прокуратура департаменти.

Андижондаги майнинг-ферма давлатга қарийб ярим миллиард сўмлик зарар келтирди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими, вилоят ИИБ ҳамда «Ўзэнергоинспекция» ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. 

фуқаро Д.К. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Андижон шаҳри, Савдогарлар кўчасидаги хонадонда тижорат мақсадида 11 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, қонунга хилоф равишда майнинг крипто-активлари фаолияти билан шуғулланиб, давлат ва жамият манфаатларига 413,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг