Бангкокдаги ЙТҲда ўзбекистонлик тан жароҳати олиб вафот этди
Бангкок шаҳрида автобус иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистоннинг 4 нафар фуқароси ҳам жабрланган. Уларнинг бири олинган оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
«Дунё» АА берган хабарга кўра, ушбу автоҳалокатда турли даражада тан жароҳати олган яна уч нафар ватандошга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонадан жавоб берилган.
Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотига кўра, вазият алоҳида назоратга олинган.
Ўзбекистоннинг Таиланддаги дипломатик ваколатхонаси ходимлари томонидан фуқароларга керакли тартибда барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда.
Шунингдек, марҳумнинг яқинлари билан алоқа ўрнатилиб, жасадни Ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter