Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Қўйлиқда юз берган нохуш ҳолат бўйича ИИББ маълумот берди

Бугун Қўйлиқда юз берган нохуш ҳолат бўйича ИИББ маълумот берди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Қўйлиқ ҳудудида юк машинаси бир кишини босиб кетиб, бир неча метрга судраб кетгани ҳақида ижтимоий тармоқларда видеолар тарқалди. Ушбу видеоёзувлар бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

20 октябрь куни тахминан соат 10.00 да Сергели тумани Янги Қўйлиқ кўчасида «MAN» русумли юк автомобилини бошқариб борган 37 ёшли Алишер А. чорраҳада светофорнинг рухсат берувчи белгиси ёнганда ҳаракатни бошлаган. Шу онда ўн томондан пиёда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш ниятида юриб келган. Ҳайдовчи транспорт воситасининг «кўринмас ҳудудида» бўлган пиёдани пайқамасдан уни уриб юборган. Натижада, ҳозирги вақтда шахси аниқланаётган пиёда ЙТҲ оқибатида етган жароҳат сабабли ҳаётдан кўз юмган.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг