Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухоро шаҳридаги уйлардан бирида чақнаш юз берди

Бухоро шаҳридаги уйлардан бирида чақнаш юз берди

2 январ куни Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, «Низомий» МФЙ, Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли уйнинг хонадонларидан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши рўй берган. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда. 

Чақнаш натижасида ёнғин содир бўлмаган.

Ҳодиса натижасида хонадоннинг ошхона эшик ромлари жойидан силжиб, зарарланган. Чақнаш оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура, «Ҳудудгазтаъминот» ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари етиб борган.

Ҳозирда содир бўлган ҳодиса юзасидан Бухоро шаҳар ИИБ тезкор тергов гуруҳи томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг