Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода «Нексия-3» букланиб қолди

Бухорода «Нексия-3» букланиб қолди

Фото: «Xabar.uz»

Бухорода «Нексия-3» автомашинаси икки букланиб қолди. Вафот этган ёхуд оғир жароҳатланганлар йўқ, дея «Xabar.uz»га маълум қилди вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати бошлиғи Улуғбек Шукурлаев.

Таъкидланишича, ҳолат икки кун илгари Бухоро шаҳридаги Қизилқум кўчасида содир бўлган.  «Нексия-3» автомашинаси эгаси, фуқаро Ю.С. автомашинани юқори тезликда бошқарган ва кўча муюлишида тўсиққа учраган. Кучли зарбали уриниш оқибатида воқеа жойининг ўзида «Нексия-3» тенг ўртасидан букилиб кетган.

«Биз воқеа содир бўлган вақтнинг ўзида ҳайдовчига ёрдамга шошдик. Аллоҳнинг иноятини қарангки, ҳайдовчи оғир жароҳатланмаган. Енгил тан жароҳати олган экан. Аҳоли гавжум жойда ҳайдовчининг эътиборсизлиги, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги бундан ҳам оғир оқибатларни келтириб чиқариши, ўзига ёхуд ўзгалар ҳаётига дахл қилиши мумкин эди», — дейди фуқаролардан бири.

Улуғбек Шукурлаевнинг сўзига кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг