S&P Ўзбекистоннинг кредит рейтингини BB+ даражасига кўтарди
S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини «барқарор» прогноз билан BB+ даражасига оширди. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева хабар берди.
Қайд этилишича, бу Ўзбекистон тарихида ҳозиргача эришилган энг юқори кўрсаткич, «инвестициявий» (BBB-) поғонага эса бир қадам қолди.
Таъкидланишича, бу ютуқ тизимли иқтисодий ислоҳотлар, мувозанатли молия сиёсати ҳамда президентнинг узоқни кўзлаган стратегик ёндашуви самарасидир. Ижобий натижаларни тақдим этиш борасида Ўзбекистон томони ишчи гуруҳининг тезкор ва очиқ таҳлилий мулоқотлари S&P томонидан алоҳида эътироф этилган.
«Юртимизга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш йўлидаги қатъий ҳаракатимизни давом эттирамиз», — дейилади хабарда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter