Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОАВ: «Туронбанк» бошқарув раиси қўлга олинди

ОАВ: «Туронбанк» бошқарув раиси қўлга олинди

Фото: Bankers

«Туронбанк» бошқарув раиси жиноятда гумонланиб, қўлга олинган. Бу ҳақда Kun.uz нашри ўз манбасига асосланиб хабар берди. 
 
«Туронбанк» бошқарув раиси Чори Мирзаев Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қўлга олингани айтилмоқда. У йирик миқдордаги пулларни ўзлаштиришда гумонланмоқда.
 
Чори Мирзаев 2016 йил 23 сентябрдан буён «Туронбанк» бошқарув раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, Чори Мирзаев 1971 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. У  Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими бўлган Зайнилобиддин Низомиддиновнинг яқин қариндоши ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг