Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ иштирокидаги тадбирда фоҳишаликка жўнатилаётган қизлар қутқарилди

ДХХ иштирокидаги тадбирда фоҳишаликка жўнатилаётган қизлар қутқарилди

ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари тезкор тадбир ўтказди. 

Хусусан, Урганч шаҳрида яшовчи, 1986 йил туғилган В.С. ва унинг Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи қариндоши, 1979 йил туғилган С.В.лар хоразмлик 1998 йил туғилган К.З., 1998 йил туғилган Ж.О. ва 2000 йил туғилган Р.Х.ларнинг ишончига кириб, уларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун Бирлашган Араб Амирликларга юборишни режалаштиришган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида В.С. ҳамда С.В. қизларни Урганч шаҳридан Тошкент шаҳрига автомашинада жўнатаётган вақтларида ушланди.

Аниқланишича, К.З., Ж.О. ва Р.Х.лар ўзларининг номига «Тошкент - Дубай» йўналиши бўйича сотиб олинган авиачипта ҳамда расмийлаштирилган виза харажатларини Дубай шаҳрида ишлаб, пул топганларидан сўнг тўлаб беришлари керак бўлган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида В.С. БААдаги жиноий алоқалари буюртмасига кўра, муқаддам бир нечта аёлларни фоҳишалик билан шуғуллантириш учун Дубай шаҳрига юборганлиги ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда В.С. ва С.В.ларга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг