Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада «Шумахер опа»дан етказилган зарар ундириб олинди

Фарғонада «Шумахер опа»дан етказилган зарар ундириб олинди

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида содир бўлган автоҳалокатда қоидабузар аёл ҳайдовчининг хатти-ҳаракати оқибатида бошқа бир ҳайдовчи жабр кўрди.

Маълум бўлишича, «Матiz» русумли автомобиль ҳайдовчиси (аёл киши) йўл талашиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Damas» русумли автомобилни сиқиб юборган ва ЙТҲ содир этган. Натижада «Damas» ҳайдовчиси сезиларли миқдорда моддий зарар етказилган.

МИБ матбот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг Қувасой шаҳар бўлими иш юритувига жабрланган ҳайдовчининг аризасига асосан, тегишли ижро ҳужжати келиб тушган. Бюро ходимларининг тегишли ҳаракатлари натижасида, ҳалокатга сабабчи бўлган «Шумахер опа» етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаб берган.

«Барча ундирилган пуллар жабрланувчи, яъни «Damas» ҳайдовчисига етказилди ва ижро иши қонуний якунига етди», – дейилади МИБ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг