Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонадаги автоҳалокатда икки оиланинг олти аъзоси ҳалок бўлди

Фарғонадаги автоҳалокатда икки оиланинг олти аъзоси ҳалок бўлди

11 май куни Фарғона вилояти ҳокимлигида йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва олдинда турган вазифаларни келишиб олиш юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилган. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди. 

Видеоалоқа орқали вилоятдаги шаҳар ва туманлар студиялари ҳам уланган йиғилишда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, полковник Олим Саидов ва бошқа расмийлар қатнашди. 

Йиғилишда куни кеча вилоятнинг Ёзёвон тумани ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятдаги йўлда содир этилган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 6 нафар фуқаро – икки оила вакиллари вафот этганлиги ва 4 нафар фуқаро туман шифохонасининг жонлаштириш бўлимида ҳаёт учун кураш олиб бораётганлиги маълум қилинди.

Шундан келиб чиқиб водий вилоятларини боғловчи А-373 йўналишидаги йўл белгилари, бетон тўсиқлар, йўл ёритгичларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, водий вилоятлари тўлиқ ўрганиб чиқилиши таъкидлаб ўтилган.

Бироз аввал Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, «Убайда» МФЙ ҳудудидаги чорраҳада юк автомобили ва «Ласетти» иштирокида ЙТҲ содир бўлгани хабар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг