Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳоким ёрдамчиси ва «Тошкент метрополитени» ходими иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди

Ҳоким ёрдамчиси ва «Тошкент метрополитени» ходими иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди

2022 йил 16 ноябрь куни «Тошкент метрополитени» ДУКнинг «Режим ва ички хавфсизлик» хизмати ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида товламачилик йўли билан талаб қилинган 5000 АҚШ доллардан 5 000 000 сўм пулни «Х.Ж.» дан олаётганида уюшган жиноят гуруҳ аъзолари «Х.Г.» («Тошкент метрополитени» ДУК ходими), «А.Р.» (ҳоким ёрдамчиси) ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Тадбир давом эттирилиб, уларнинг шериклари «З.А.» (вақтинча ишсиз) ва «А.Б.» лар (вақтинча ишсиз) ҳам қўлга олинди.

Айбдорларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг