Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икки фарзандини чўктириб юборган аёл қамоққа олинди

Икки фарзандини чўктириб юборган аёл қамоққа олинди

Самарқанд тумани «Жарқишлоқ» маҳалласида яшовчи 26 ёшли аёл 3 нафар вояга  етмаган фарзандларини Дарғом каналига ташлаганлиги ҳақида хабар берилганди. Ҳодиса оқибатида икки гўдак ҳалок бўлган.

Вилоят прокуратураси аниқлик киритишича, 2022 йил 1 ноябрь куни Самарқанд тумани «Жарқишлоқ» маҳалласида яшовчи 26 ёшли аёл А.Қ. қайнонаси С.Қ. билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида вояга етмаган 3 нафар фарзандлари билан бирга яшаш уйидан чиқиб кетиб, ота-онасининг уйига борган.

Шундан сўнг, 3 ноябрь куни А.Қ. вояга етмаган қизини онасини уйидан, ўғилларини мактабгача таълим муассасасидан олиб чиқиб, Самарқанд тумани «Янгиариқ» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Дарғом» каналининг олдига келиб, ўзи ва фарзандларини ўлдириш мақсадида сувга ташлаб юборган вақтида «Оқ-амур» номли ошхонада ёлланма ишчи бўлиб ишловчи фуқаролар томонидан А.Қ. ҳамда унинг 2 нафар фарзанди сувдан чиқариб олинган, бироқ бир нафар бола воқеа жойида вафот этган.

Орадан 10 кун ўтиб, 13 ноябр куни А.Қ.нинг яна бир вояга етмаган фарзанди мурдаси «Дарғом» каналининг қирғоғидан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармасига хизмат текширувлари тайинланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг