Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда ЙТҲга учраган юк машинаси ёниб кетди

Жиззахда ЙТҲга учраган юк машинаси ёниб кетди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Жиззах вилоятида юк автомобили билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 16 март куни соат 10:30 лар атрофида Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 983-километрида юк автомобили ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўлни қарама-қарши оқимини ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган. Тўқнашув натижасида юк автомобилида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этиш чоралари кўрилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг