Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда сохта авиакасса ходими аниқланди

Наманганда сохта авиакасса ходими аниқланди

Шу йил февраль ва март ойларида Норин туманида яшовчи аёл Мингбулоқ тумани Жомашуй шаҳарчасида авиакасса очиб, ўзини фуқароларга авиакасса ходими деб айтган. Сўнг 82 фуқаронинг ҳар биридан авиачипта ва «Ковид-19» маълумотномаси учун 2 млн. сўмдан 3.5 млн. сўмгача пул олган.

Аёл қилмишини давом эттириб, уларга қалбаки авиачипталарни бериб, уларни алдаб, пулларни олиб, шахсий манфаати йўлида ишлатиб юборган. Бу ҳақда 2022 йил 17 март куни жабрланган фуқаролар туман ИИБга мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг