Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олтиариқ туманида «бомба» топилди

Олтиариқ туманида «бомба» топилди

Фото: Миллий гвардия

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат тахминан 12.00 ларда Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани ИИБ бўлимига хабар келиб тушган.

Унга кўра, мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи 52 ёшли фуқаро Б.Ҳ. ахлат йиғиш жойидан занглаган темир бўлагини топиб олиб, ўз хонадонига олиб келган. Хонадонига келиб темир бўлагини кўздан кечирганда ушбу жисм портловчи «снаряд» эканлигини билиб қолган ва ҳудуд профилактика инспекторига хабар берган.

Воқеа жойига тезкорлик билан Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва вилоят ИИБ «сапёр» бўлинмалари етиб бориб, мазкур снаряд зарарсизлантириш учун олиб кетилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг