Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ойдан ҳам яқин: NASA Ерга астероид яқинлашаётганидан огоҳлантирди

Ойдан ҳам яқин: NASA Ерга астероид яқинлашаётганидан огоҳлантирди

Фото: NASA

NASA Ерга астероид яқинлашаётгани ҳақида хабар берди. Осмон жисми Ойдан ҳам яқин масофада учиб ўтади.

Ойнинг Ердан узоқлиги — 384 400 километр.

Ўлчамлари 22-49 метр атрофидаги «2011 ES4» астероиди 1 сентябрда Ердан 71 805 километр масофада учиб ўтиши кутиляпти. Бу Ойга нисбатан жуда яқин, бироқ астероид унча катта эмас — хавотирга ўрин йўқ.

«2011 ES4» Ер атрофида кезиб юрувчи «Аполлон» астероидлари туркумига мансуб. Ушбу астероидлар ва Қуёш атрофида айланаётган Ер орбиталари вақти-вақти билан ўзаро кесишиб туради. Олимлар «2011 ES4»ни охирги марта 2011 йил мартида кўришган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг