Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Профессор Темуржон Отақўзиев вафот этди

Профессор Темуржон Отақўзиев вафот этди

Фото:«Gazeta.uz»

Тошкентда 2 июль куни техника фанлари доктори, профессор, силикатли қийин эрувчан нометалл материаллар технологияси ва ноорганик моддалар технологияси соҳасидаги таниқли олим Темуржон Отақўзиев 85 ёшида вафот этди.

Темуржон Отақўзиев Ўрта Осиё политехника институтининг кимё-технология факультети ва ЎзССР Фанлар академияси Кимё институтида аспирантурани тамомлаган. 

Сўнгги йилларда Тошкент кимё-технология институтида профессор бўлиб ишлаётган эди. Темуржон Отақўзиев қатор афзалликлари билан ажралиб турадиган янги цемент турини яратишга қўшган меҳнати билан машҳур.

Унинг тадқиқот йўналишларидан бири саноат чиқиндиларини утилизация қилишга қаратилган эди. Хусусан, у қурилиш материаллари — цемент, гидравлик қўшимчалар ва бошқа материалларни ишлаб чиқаришда фосфор гипсни утилизация қилишнинг оптимал вариантини топган.

Темуржон Отақўзиев — 1000 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи саналади.

Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг