Қамашилик эркак ҳомиладор хотинига қўшиб, қайнонаси ва икки нафар вояга етмаган болани ўлдирди
Ижтимоий тармоқлардаги Яккабоғда содир бўлган мудҳиш қотилликка оид хабарлар тасдиғини топди. Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz» сўровига жавобан маълум қилишича, фожиа шу йилнинг 9 декабрь куни кечаси содир бўлган.
Шу куни қамашилик 30 ёшли А.Х. оилавий келишмовчилик натижасида март ойида ота уйига — Яккабоғ туманига кетиб қолган хотини М.М.дан (25 ёш) қасд олиш учун келади. Ярим кечаси девордан ошиб тушиб, уйда ухлаб ётган хомиладор хотини, қайнонасидан ташқари саккиз ва олти яшар икки болани ҳам ўзи билан олиб келган иккита ошхона пичоғи билан қасддан ўлдиради.
Болалар марҳума М.М.нинг биринчи турмушидан кўрган фарзандлари экани айтилмоқда.
Воқеликнинг эртаси куниёқ А.Х. қўлга олинган. Айни пайтда унга нисбатан ожизлиги аввалдан аён бўлган бир неча шахсни қасддан ўлдириш аломатлари (Жиноят кодесининг 97-моддаси 2-қисми «а, б, в, ж» бандлари) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши Бош прокуратура раҳбариятининг шахсий назоратига олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter