Қашқадарёда содир бўлган аянчли ЙТҲда етти киши ҳаётдан кўз юмди
![Қашқадарёда содир бўлган аянчли ЙТҲда етти киши ҳаётдан кўз юмди](https://xabar.uz/static/crop/1/6/920__95_1609642069.jpg)
Қашқадарё вилояти, Касби туман Тошқўрғон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Қарши-Таллиқўрғон-Касби-Жейнов» автомобил йўлида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида 7 киши вафот этган.
Бу ҳақда Касби тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.
Ҳаракат қоидаларини қўпол равишда бузиб, катта тезликда келаётган «ВАЗ 21-01» автомашинаси ва йўлнинг қарама-қарши томонидан катта тезликда ҳаракатланаётган «Нексия» автомашинаси бир-бири билан тўқнашади.
Яна икки нафари шифохона тўшагида ҳаёт учун курашмоқда.
Энг ачинарлиси вафот этганларнинг икки нафари гўдаклар, бири 1 ёшли яна бири эса 4 ёшли. Қолганлари ҳали 40 ёшга ҳам етмаган шахслар
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter