Қибрайда девор қулаши оқибатида уч киши вафот этди
Қибрайда фожиа юз берди. Кеча соат 16:45ларда туманнинг Байтқўрғон МФЙдаги «Байтқўрғон темир бетон маҳсулотлари» МЧЖ ҳудудида баландлиги 4 метр ва узунлиги 95 метрлик девор қулаб тушди.
Натижада ушбу деворга туташ айвонда ишлаётган 3 нафар МЧЖ ишчиси бетон ғиштлар босиб қолиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳолат юзасидан ЖКнинг 258-моддаси (қурилиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter