Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қибрайда девор қулаши оқибатида уч киши вафот этди

Қибрайда девор қулаши оқибатида уч киши вафот этди

Фото: Xabar.uz

Қибрайда фожиа юз берди. Кеча соат 16:45ларда туманнинг Байтқўрғон МФЙдаги «Байтқўрғон темир бетон маҳсулотлари» МЧЖ ҳудудида баландлиги 4 метр ва узунлиги 95 метрлик девор қулаб тушди.

Натижада ушбу деворга туташ айвонда ишлаётган 3 нафар МЧЖ ишчиси бетон ғиштлар босиб қолиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳолат юзасидан ЖКнинг 258-моддаси (қурилиш  ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг