Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари муштлашишди

Россияда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари муштлашишди

Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясидаги меҳнат мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув юз бергани, унда Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этгани ҳақида видео тарқалди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳолат бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, Москва шаҳри Тагилск кўчасида жойлашган қурилиш майдонида қурилиш материаллари нотўғри тақсимоти сабабли муштлашув юз берган, унда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари иштирок этган. Уларнинг барчаси «Эверест» корхонаси ишчилари бўлган.

Ички ишлар бўлимига олиб кетилганлардан 10 нафари Ўзбекистон ва 13 нафари Тожикистон фуқаролари ҳисобланади, дейилади хабарда.

Ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким оғир жароҳат олмаган ва тиббий ёрдамга мурожаат қилмаган. Қўлга олинганларга баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жарималар тайинланган.

«Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиздан маҳаллий қонун-қоидаларга риоя қилиши ҳамда бошқа давлат фуқаролари билан ўзаро ҳурматда бўлиши сўралади», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг