Самарқанд ва Жиззахда кучли ёмғир авариявий ҳолат юзага келтирди
Соат 06:45 да Самарқанд вилоятида юз берган кучли ёмғир оқибатида 6-10 кВли 15 та электр узатиш тармоғи авариявий ўчган.
Бунинг натижасида Ургут ва Пастдарғом туманлари истеъмолчилари қисман (13 минг 700 та) ва кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.
Ушбу носозлик соат 10:03 да бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланган.
Шунингдек, соат 07:50 да Жиззах вилоятида юз бераётган кучли ёмғир оқибатида 6-10 кВли 11 та электр узатиш тармоғи авариявий ўчган.
Бунинг натижасида Бахмал, Ғаллаорол, Пахтакор ва Зомин туманлари истеъмолчилари қисман (2 минг 250 та) электр таъминотидан узилган.
Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (кучли ёмғир ва шамол) шароитига қарамай, махсус бригадалар томонидан ушбу носозлик бартараф этилмоқда, дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.
Куни кеча Хоразмда шундай ҳолат кузатилгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter