Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шўрчида савдо маркази ёниб кетди

Шўрчида савдо маркази ёниб кетди

Иллюстратив фото

Бугун, 4 август куни соат 03:02 да Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги Боботоғ МФЙда жойлашган 3-қаватли савдо марказининг биринчи ва иккинчи қаватларида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВБ хабар берди.

Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 03:15 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:10 да ўраб олинган ва ҳозирда бартараф этилмоқда, дейилади ФВВ расмий телеграм-каналида соат 06:32 да жойланган хабарда.

Ёнғинни бартараф этишга 10 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та сув ташувчи машина жалб этилгани, тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмагани айтилган.

Тўлдирилган хабар!

ФВВ соат 07:33 да берган хабарга кўра, Шўрчи савдо марказидаги ёнғин соат 07:30 да ўчирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг