Собиқ раҳбар тадбиркорнинг қарийб бир миллиард сўмлик мулкини талон-торож қилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда «F-Ph.» МЧЖ собиқ раҳбари З.Ю. (муқаддам судланган) «А.S» МЧЖ билан тузилган шартномага асосан 925,2 млн сўмлик дори-дармон воситаларини нотаниш шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, мазкур маблағларни МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter