Ўқитувчи дарс тайёрламай келган ўқувчини урди
Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси калтакланганлиги билан боғлиқ видео тарқалди.
Аниқланишича, 22 апрель куни Бандихон тумани 4-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмасдан келганлиги учун уни урган.
Ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.
Текшириш доирасида ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter