Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиядан келтирилган наркотик чегарада тўхтатиб қолинди

Россиядан келтирилган наркотик чегарада тўхтатиб қолинди

Фото: Хавфсизлик.

Россиядан олиб келинаётган наркотик модда тўхтатиб қолинди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Россия Федерациясидан олиб келинаётган наркотик модда тўхтатиб қолинди.

Хусусан, Тошкент вилоятида жойлашган «Навоий» чегара божхона постига Қозоғистон Республикасидан кириб келган, Бухоро шаҳрида яшовчи, 2000 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Лада Ларгус” автотранспорт воситаси тегишли тартибда текширувдан ўтказилди.

Натижада автомашина юкхонасида бўлган «Газел» русумли транспорт воситаси учун мўлжалланган узатмалар қутиси (коробка передач) ичида хуфиёна тарзда яширилган, 5 дона ўрамдаги, умумий оғирлиги 2 кг 300 граммни ташкил қилувчи «Мефедрон» синтетик наркотик моддаси борлиги маълум бўлди.

Аниқланишича,«Ўзбекистон – Россия» йўналишида киракашлик билан шуғулланувчи мазкур фуқаро ушбу автоэҳтиёт қисмни Тошкент вилоятида кутиб турган, 2000 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган шахсга етказиши маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда буюртмани қабул қилиб олган вақтида у ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш...) билан жиноят иши қўзғатилиб,«қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг