Колумбия раҳбари Трампга “қора рўйхат”ни топширди
Колумбия президенти Густаво Петро америкалик ҳамкасби Доналд Трампга республикадан ташқарида яшовчи наркобаронлар рўйхатини топширганини ва уларни биргаликда таъқиб қилиш зарурлигини маълум қилди.
"Гиёҳванд моддалар савдосида биринчи ўринни Дубай, Мадрид, Маямида яшовчилар эгаллайди. Мен уларнинг исмлари ва уларга алоқадор шахсларни президент Трампга топширдим. Уларнинг пуллари Колумбиядан ташқарида, уларни турли мамлакатлар разведкаси билан ҳамкорликда биргаликда таъқиб қилиш керак," - деди у Вашингтонда Америка етакчиси билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.
Петронинг фикрича, трансмиллий гиёҳванд моддалар савдоси устидан ғалаба қозониш учун биринчи навбатда жиноий тўдалар раҳбарларини қўлга олиш керак, улар орасида колумбияликлар ҳам бор, аммо улар кўпчиликни ташкил этмайди.
Трамп ва Петро 3 февраль куни Оқ уйда музокара ўтказди. Учрашувдан сўнг Америка президенти гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилганини айтди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter