Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Ласетти» кўприк тўсиғини бузиб, анҳорга тушиб кетди (фото)

Тошкентда «Ласетти» кўприк тўсиғини бузиб, анҳорга тушиб кетди (фото)

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Бугун, 11 июль куни соат 6:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Бунёдкор-Сеул кўчалари чорраҳасида, ҳайдовчи 1986 й.т. М.У. «Ласетти» русумли транспорт воситасида ҳаракатланаб келаётиб, руль бошқарувини йўқотиб (сабабига аниқлик киритилмоқда), кўприк устидаги темир панжарани бузиб ўтиб, «Бўрижар» каналига тушиб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада «Ласетти» ҳайдовчиси 34 ёшли М.У. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг