Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда таниқли дизайнер ўлдириб кетилди

Тошкентда таниқли дизайнер ўлдириб кетилди

Фото: «MyDay.uz»

Тошкентда таниқли дизайнер ва хореограф Нариман Григорян ўлдириб кетилди.

Мазкур хабарни Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлар экан, воқелик ҳақида кейинроқ расмий маълумот  берилишини маълум қилди. Ҳозирда жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда. Жиноят иши Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Оммавий ахборот воситаларига кўра, фожиа 14 январга ўтар кечаси  пойтахтнинг Яшнобод тумани содир бўлгани айтилмоқда.

Нариман Григорян — таниқли дизайнер, «Нариман Григорян» бренди асосичиси. У рақс санъати бўйича халқаро мусобақалар ҳакамлар ҳайъатининг ўзбекистонлик ягона аъзоси сифатида ҳам тилга тушганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг