Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентлик аёл Олий суд биносига ойна орқали кирибди!

Тошкентлик аёл Олий суд биносига ойна орқали кирибди!

Фото: «Xabar.uz»

Бугун Олий суд остонасида ғалати воқеа бўлгани айтилмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича суд қарори ижросини тўхтатиб туриш ҳақида берган аризаси натижасини билиш учун келган аёл ичкарига қўйилмайди. Аёлнинг жавоб кутиб тоқати тоқ бўлганми ёки МИБчилар икки оёқни бир этикка тиқиб олишганми, ишқилиб, раҳбарият (суд қарорлари ижросини вақтинча тўхтатишга шуларда ваколат бор-да) қабулига кирмоққа қаттиқ жаҳд қилган чоғи, жон аччиғида «пост»нинг ойнагидан бир сакраб, ичкарига кириб кетади!

Шундан сўнг бино ичкарисида бақир-чақир, қий-чув кўтарилади...

Аёл Олий суд раҳбарияти қабулига кирганми-йўқми билмадик, ҳар ҳолда, «тегишли тушунтириш берилгани» эҳтимоли катта.

Бироқ ҳозир гап бунда эмас.

Гап Олий судга келаётган ариза-шикоятларга вақтида ва сифатли жавоб қайтарилишида. Бу масала анчайин оғриқли муаммога айлагани бор гап. Оммавий ахборот воситаларида озмунча ёзилдими бу муаммо?! Бироқ вазият ўзгаргани йўқ. Шикоят-аризаларга қайтарилаётган жавобларда шунақанги кулгили ҳолатлар учрайдики, майли, бу энди алоҳида мавзу.

Олий суд мутасаддилари вазиятга қисман изоҳ ўлароқ, иш ҳажми жуда катта экани, «дело»лар кўплигидан судьяларнинг хизмат хонасида оёқ қўйгани жой қолмаётганини таъкидлаган эди. Иш ҳажми озмас, буни инкор этиш қийин. Иш ҳажми ҳаддан зиёд кўп эканининг сабабиям маълум. Бироқ зудликда жавоб берадиган аризалар, хусусан, қарор ижросини тўхтатиб туриш мазмунидаги мурожаатлар ҳам «дам еб» қолаётганини оқлаб бўлмас?

«Адолат қўрғон»лари эшик ёпилса, тешикдан кирадиган даргоҳ эмас, ахир?!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг