Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Улфатларнинг ярим тундаги саргузаштлари» хайрли тугамади

«Улфатларнинг ярим тундаги саргузаштлари» хайрли тугамади

Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаролар Р.Р. ҳамда А.З. тунги соат 22:00ларда кафелардан биридан улфатчиликдан чиқиб, чўнтаклари бўшаб қолгании пайқашган. Улар шаҳарнинг «Боғидашт» маҳалласидаги кўчаси йўл ёқасида жойлашган савдо дўконларидан бирини «уриш» режасини тузишган.

Кўча-кўйда одам йўқлиги, тунги ёритгичларнинг ҳам тўлиқ ўчирилгани уларга қўл келган.

Икки улфат бошқа бир фуқарога тегишли телефон, ноутбук ва бошқа техник жиҳозларни сотишга мўлжалланган «Sp phone» номли савдо дўкони кириш эшигини бузишган. Ва савдо дўкони расталарида бўлган техник жиҳозлар ва кассада мавжуд бўлган пулларни ўмариб, жабрланувчига жами 20.750.000 сўмли моддий зарар етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тунда олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида тонгга яқин ушбу жиноятни содир қилган ҳар икки шахс – 52 ёшли Р.Р. ҳамда 42 ёшли А.З. лар қўлга олинган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг