Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухоро шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилди

Бухоро шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилди

Жамол Носиров соғлиги ёмонлашгани муносабати билан Бухоро шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Ботир Зарипов маълум қилди.

«...Бухоро шаҳри Жамол Носиров раҳбарлигида ривожланиш йўлларини босиб ўтди.

Аммо кейинги пайтда Жамол Шуҳратович Носировнинг соғлиги ёмонлашганлиги зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажаришда қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Жамол Носиров соғлиги ёмонлашганлиги муносабати билан Бухоро шаҳар ҳокими лавозимидан озод этишни сўраб, ариза билан мурожаат қилди», — деди Ботир Зарипов сессияда.

Шундан сўнг вилоят ҳокими Жамол Носировни Бухоро шаҳар ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирган.

Эслатиб ўтамиз, Жамол Носиров 2021 йилнинг май ойида Бухоро шаҳар ҳокими этиб тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг