Мактаб ошхоналарида тақиқланган маҳсулотлар савдоси аниқланди
Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Яшнобод туман бўлими болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмаси ходимлари томонидан 156-сонли мактаб ошхонасида мурожаат асосида ўрганиш ишлари ўтказилди.
Шу билан бирга айнан шу каби назорат тадбири Олмазор туман бўлими ходимлари томонидан 134-сонли таълим муассасасида эпидемиологик кўрсаткич асосида олиб борилди.
Назорат давомида мактаб ошхонасида тақиқланган майонез ва кетчуп қўшилган маҳсулотлар, рангли ва газли ичимликлар, сақичлар, қотирилган нонлар, ҳар хил турдаги қандолат маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланди ва ўрнатилган тартибда ушбу маҳсулотлар бракераж қилинди.
Эслатилишича, мактаб ошхоналарида тақиқланган маҳсулотлар савдосини чеклаш ва уларни назорат қилиб бориш мактаб ҳудудида ташкил этилган бракераж комиссияси ваколатига ҳам киради.
Шунингдек, мактаб ошхонасига сотиш учун олиб келинган ҳар бир маҳсулотни сифат кўрсаткичларига мослиги бракераж комиссияси томонидан кўриб чиқилиши ва тақиқланган маҳсулотлар улар томонидан савдодан олиниши керак, дейилади Санэпидқўмита ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter