“Антикоррупция” мухбирига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди
Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг 2026 йил 20 январдаги ҳукми билан 1990 йилда туғилган Э.Т. айбли деб топилди.
Суд материалларига кўра, Э.Т. муқаддам судланган бўлиб, у “АК ХАЛҚПАРВАР ГУРУҲИ” МЧЖга қарашли “Антикоррупция” ОАВда мухбир сифатида ишлаб келган. У Жиноят кодексининг бир қатор моддалари, жумладан, 139-модда 3-қисми “г” банди (туҳмат), 140-модда 3-қисми “а” банди (ҳақорат қилиш), 165-модда 1-қисми (товламачилик), 219-модда 1-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш), 227-модда 2-қисми “а” банди (ҳужжатлар ва давлат рақам белгиларини ноқонуний эгаллаш ёки яшириш) ҳамда 244-6-модда 1-қисми (ёлғон ахборот тарқатиш) билан назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган.
Суд ҳукмига асосан, Э.Т.га Жиноят кодексининг 59 ва 61-моддалари тартибида 3 йил 10 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, Жиноят кодексининг 60 ва 61-моддаларига асосан унга илгари берилган шартли равишда муддатидан олдин озод қилиш қарори бекор қилиниб, якуний ҳисобда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.
Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияда ўталиши белгиланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter