Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бензинфурушларга қарши рейд бошланди

Бензинфурушларга қарши рейд бошланди

Тошкент вилоятида бензин ёқилғиси билан савдо қилаётган шахслар аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод, Бўка, Бўстонлиқ, Оққўрғон, Паркент, Чиноз ва Янгийўл тумани бўлимлари томонидан ИИБ ва солиқ идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда 7 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида яшаш хонадонларида «Аi-80» маркали бензин ёқилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 721 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Зарафшон туманида 2774 литр «Аi-80» маркали бензин ёқилғисини ноқонуний муомалага киритилишининг олди одинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарафшон шаҳар, Томди ва Учқудуқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Н. ноқонуний даромад орттириш мақсадида «Зил» русумли ёқилғи ташишга мўлжалланган автотранспорт воситасида «Аi-80» маркали бензин ёқилғисини Кармана туманида қўлда қиммат нархларда ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, жами 2 774 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Тошкент шаҳрида 5,6 тонна бензин ёқилғисини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 13 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда ноқонуний даромад орттириш мақсадида «Аi-80», «АИ-95», « АИ-92» маркали бензин ёқилғисини қиммат нархларда чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 5,6 тонна бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда Аi-80 маркали бензин ёқилғисини қўлда қиммат нархда сотиш ҳолатлари аниқланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг