Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Буви ва невара 6,7 кг тиллани яширинча олиб ўтаётгани аниқланди

Буви ва невара 6,7 кг тиллани яширинча олиб ўтаётгани аниқланди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан «Малик» чегара ўтказиш пунктида йирик миқдордаги қимматбаҳо заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.

Божхона пункти орқали ҳаракатланаётган фуқаролардан бири холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, ички кийимлари орасидан оёқларининг юқори қисмига 19 дона ўрам яширганлиги аниқланди.

Мазкур ўрамлар белгиланган тартибда очиб кўрилганида уларнинг ичида 9 турдаги 468 дона қимматбаҳо металлдан ясалган ва бриллиант тошлар билан безатилган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Қаранг-ки, ушбу шахс заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишда ёнидаги 14 ёшли неварасидан ҳам фойдаланишга уринган. Вояга етмаган ушбу шахс ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, унинг ҳам ички кийимлари орасига 12 дона ўрам яширилгани аниқланди. Мазкур ўрамларда эса 8 турдаги 454 дона тақинчоқлар борлиги маълум бўлди.

Шундай қилиб, божхона назоратидан яширилган жами 922 дона тилладан ясалган бриллиант тошлар ўрнатилган заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 6,7 кг.дан ошмоқда, умумий қиймати эса 5,6 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, республикамизга жисмоний шахслар томонидан 65 гр.гача оғирликдаги қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини божсиз олиб киришга рухсат этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг