Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чироқчида бир неча ИИБ ходими қамоққа олинди — Бош прокуратура

Чироқчида бир неча ИИБ ходими қамоққа олинди — Бош прокуратура

Фото: «Xabar.uz»

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Чироқчида мол ўғирлашда гумон қилинган 32 ёшли эркак ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида вафоти этганига оид хабар тарқалди. Хабарларда воқелик 23 январга ўтар кечаси содир бўлгани айтилади.

Бош прокуратура матбуот хизмати айни ҳолат бўйича баёнот берди. Баёнот тарқалган хабарлар ҳақиқатдан йироқ эмаслигини тасдиқлади.

Унга кўра, 2020 йилнинг 23 январь куни соат 01:50 да Чироқчи туманининг Лангар қишлоғида чорва моллари ўғирликларини фош этиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар жараёнида туман ИИО ФМБ биносига гумондор тариқасида олиб келинган Ю.А вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 23.01.2020 йил Чироқчи тумани ИИО ФМБ ходимларига нисбатан ЎзР ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми (мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган.

Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг