Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чироқчида зўравон ИИБ ходимларига қўйилган айблов очиқланди

Чироқчида зўравон ИИБ ходимларига қўйилган айблов очиқланди

Қашқадарёнинг Чироқчи туманида мол ўғирлашда гумон қилинган 32 ёшли эркак ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида вафоти этганига оид хабар тарқалганди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳам маълум.

Бош прокуратура матбуот хизмати зўравон ИИБ ходимларига қандай айблов эълон қилинганини очиқлади. Унга кўра, Чироқчи тумани ИИО ФМБ ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми (мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўладиган даражада қасддан баданга шикаст етказиш), 235-моддаси 3-қисми (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида икки нафар ИИБ ходими қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, айни соатларда мазкур аянчли воқелик юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ биносида  оммавий ахборот воситалари ходимлари учун махсус брифинг бўлиб ўтмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг