Давлат аудитида сунъий интеллект жорий этилади
Президентнинг «Давлат аудити фаолиятида сунъий интеллект ва рақамлаштиришни янада ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–123-сон Фармони қабул қилинди.
Мазкур фармонга кўра, 2027 йилдан Ҳисоб палатасининг давлат ташқи аудити фаолиятида бир қатор янги механизмлар жорий этилади.
Жумладан:
давлат органлари ва ташкилотларида жорий этилаётган сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш самарадорлиги сунъий интеллект тизимларини қўллаш аудити орқали баҳоланади;
Ҳисоб палатаси сўровига тақдим этилган ҳужжатлар, электрон ҳужжат алмашинуви ва ахборот тизимларига масофавий кириш имконияти асосида масофавий ташқи аудит ўтказилади;
хавф (риск) таҳлилларига асосланган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларида молиявий, мувофиқлик ҳамда самарадорлик аудити доирасида ахборот технологиялари аудити йўлга қўйилади.
Фармонга мувофиқ, Ҳисоб палатаси давлат органлари ва ташкилотларида молиявий, мувофиқлик ҳамда самарадорлик аудити йўналишларида ахборот технологиялари аудитини ўтказиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.
Шунингдек, 2028 йил 1 сентябрдан мувофиқлик аудитини сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш амалиёти жорий этилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter