«Effect.uz» мухбирларига қўлланилган «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси ўзгартирилди – Прокуратура
Аввалроқ «Effect.uz» ахборот агентлигининг 2 нафар мухбирига нисбатан ЖКнинг 219 ва 236-моддалари билан сиртдан айб эълон қилиниб, суднинг ажрими билан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилгани ва уларга нисбатан қидирув эълон қилингани хабар қилинганди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, 2 нафар мухбирга илгари қўлланилган «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан «муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат» тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter