Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада 2 нафар ички ишлар ходими ушланди

Фарғонада 2 нафар ички ишлар ходими ушланди

Фото: «Xabar.uz»

Фарғона вилояти прокуратураси томонидан 14 ёшли вояга етмаган шахс ички ишлар муассасасида вафот этганлиги ҳолати юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Бош прокуратура хабарида қайд этилишича, жиноят иши доирасида 2 нафар собиқ ички ишлар идораси ходимлари ўзларига юклатилган вазифаларига совуққонлик билан қараб, ўз мажбуриятларига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлиб, уларни бажармаганлиги оқибатида марказда сақланаётган вояга етмаган Р.Абдусатторов (мархум) икки нафар вояга етмаган тарбияланувчилар томонидан кун давомида мунтазам равишда уриб-дўппосланиб, унга оғир даражадаги тан жароҳатлари етказилиб, унинг ўлимига сабабчи бўлганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан собиқ ИИБ марказ тарбиячиси ҳамда навбатчилик сменаси инспектор-навбатчиси Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми «а» банди (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан гумон қилинувчи сифатида жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 226-моддаси тартибида ушланган.

Аввалроқ ИИБ муассасасида ўсмир вафот этгани ортидан 2 нафар ходим ишдан бўшатилгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябр куни Фарғонада ИИБ биносидан 15 ёшли ўсмирнинг мурдаси чиққанди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг