Амир Темур мероси халқаро эътибор марказида
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида “Амир Темур ва темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро илмий конференциянинг биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Анжуманнинг очилиш қисмида дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган олимлар, экспертлар ва дипломатлар иштирок этиб, Темурийлар даври меросининг жаҳон цивилизацияси тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти юзасидан фикр алмашдилар.
Ялпи мажлис давомида Амир Темур шахсияти, унинг давлатчилик анъаналари, илм-фан ва маданиятга қўшган ҳиссаси, шунингдек Темурийлар ренессанси феномени замонавий илмий ёндашувлар асосида таҳлил қилинди.
Шунингдек, биринчи ялпи мажлис доирасида “Амир Темур ва дунё тамаддуни” ҳужжатли фильмининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Унда Соҳибқироннинг жаҳон тарихи ва маданиятига қўшган улкан ҳиссаси, унинг давлатчилик мактаби ва цивилизацион таъсири бадиий-ҳужжатли ёндашувда ёритилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter