Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фуқароларни Англия, Канада, Сербия ва Болгарияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Фуқароларни Англия, Канада, Сербия ва Болгарияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими фуқаро А.Ш. фуқаро Ш.Б. ва бошқаларни Англияга ишга юборишни ваъда қилиб, эвазига 18 000 АҚШ долларни қўлга киритганини аниқлаган.

Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими ва ДХХ ходимлари эса фуқаро Х.Т. фуқаро С.К. ни Канадага ишга юбориши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ушлаган.

Шу каби, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда фуқаро И.Ж. фуқаро Э.Х. ни 1 500 АҚШ доллари эвазига Сербия ёки Болгарияга ишлаш учун виза олиб беришини айтиб, 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг