Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятида нодавлат ОТМ мансабдори қўлга олинди

Тошкент вилоятида нодавлат ОТМ мансабдори қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда "I.Y.'' нодавлат олий таълим муассасаси бўлим бошлиғи Б.А. 4 нафар фуқарони ушбу олийгоҳга 3-курсдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига ҳар бири учун 1 000 АҚШ доллари бериши кераклигини айтиб, жами 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шунингдек, Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.И. фуқаро Н.Ш.нинг ишончига кириб, қўшни Қирғизистон Республикасидаги олий таълим муассасасида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат расмийлаштириб, гўёки таълим муассасалари қабул комиссиясида ишловчи танишлари орқали Бухоро инновацион тиббиёт институтига 3-курсдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Пискент тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ж.Э. ва Б.А. фуқаро К.Х.нинг ишончига кириб, уни гўёки Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ишловчи танишлари ёрдамида мазкур университетга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг