Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ирина Матвиенкога юборилган таҳдидли хабар ўрганилмоқда» — ИИВ

«Ирина Матвиенкога юборилган таҳдидли хабар ўрганилмоқда» — ИИВ

Ўзбекистонда зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко ўзининг Facebook`даги саҳифасида унга ўлим билан таҳдид қилингани, шу сабабли бир муддат мамлакатни тарк этганини маълум қилди.

Ушбу ҳолат бўйича ИИВ муносабат билдирди.

«Жамоат фаоли Ирина Матвиенконинг шахсий аккаунтига юборилган таҳдидли хабар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази томонидан ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижалари бўйича ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади», дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг