Ёмғирда ЙПХ ходимига соябон берган фуқаро рағбатлантирилди
Тошкентда фуқаро ёмғир ёғиб турган вақтда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимига ўз соябонини бериб, эътиборга тушди.
Фуқаро ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига таклиф этилиб, муносиб рағбатлантирилди. Унга ИИВ белгиси туширилган соябон ҳам топширилди.
«Йўл-патрул хизмати ходимини танимайман ҳам. Қоидабузарлик қилмаганман, ҳар қаерда тўхтатгани ҳам йўқ. Қандайдир манфаатлар учун эмас, шунчаки инсонийлик тарафдан ёрдам бергим келди», — деди фуқаро.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter